Telegram Group Search
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Судья бўлмоқ осонми?" - суд мажлиси якунидаги айрим манзаралар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари таниқли тележурналист Мўътабар Нурмуҳамедова лавҳасида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Изоҳга ҳожат бор

Ижтимоий тармоқ шундайки, ундаги кафтдеккина ахборот жамоатчилик фикрини жуда қисқа вақтда шакллантириши мумкин. Биров ўйлаб ёзяптими, ўйнаб ёзяптими – бошқалар (фойдаланувчилар) қайдан билсин?! Шу маънода “telegram”даги ушбу каналида чиққан туманлараро суди мутасаддилари қабул жадвалининг сурати ва унинг остига тиркалган қисқа иддаога изоҳ шартдай. Иддаоки: “Нега Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси одамларни қабул қилмайди?Халқ билан гаплашиш юқори тоифали инсонларга тўғри келмайдими?”.

БАТАФСИЛ 👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Истамбул анжуманида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тақдимоти ўтказилди

Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар судьялар кенгаши раислари ва вакиллари”нинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров иштирок этмоқда.

Тадбир дастурига кўра, Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатларнинг Судьялар кенгаши, унинг вазифа ва ваколатлари бўйича тақдимот қилинмоқда. Куни кеча Х. Ёдгоров бошчилигидаги делегация томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тақдимоти ўтказилди.

Мамлакатлар тақдимотидан сўнг ҳамкорликнинг истиқболлари фаол муҳокама қилинди. Уларнинг якуни бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар Судьялар кенгаши раислари ва вакилларининг иккинчи йиғилиши бугун ўз ишини якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) 2009 йил 3 октябрда "Нахчиван шартномаси" асосида ташкил этилган бўлиб, Бош котибияти Истанбулда жойлашган. Ташкилот дастлаб "Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши" аталиб, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо бўлган. Ўзбекистон 2019 йилдан мазкур ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш лавозимларга танлов эълон қилади:

1. Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
2. Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
3. Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
4. Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
5. Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
6. Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
7. Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
8. Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Изоҳ: Танловда иштирок этиш истагини билдирган судьялар жойлардаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари орқали Судьялар олий малака ҳайъатига ариза тақдим қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 28 май, соат 17:00.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
С у д ь я л а р д о н а с у р д и

Бугун Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизим вакиллари ўртасида шахмат бўйича мўъжаз турнирнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Иккинчи марта ўтказилаётган мазкур мусобақада сараланган 16 нафар судья иштирок этди. Улар орасида туман суди судьясидан Олий суд судьяларигача бор, энг кўп вакил Тошкент вилоят судлари ҳиссаси тўғри келди: 3 нафар.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Адолатнинг битта сурати бор, зулмнинг эса мингта! (Қози Аҳмад Ғаффорий)

Виждонли ва виждонсиз одамни нима қилагани билангина эмас, нима хоҳлашидан ҳам билиш мумкин. (Абдулваҳоб Мўмин Мирзо)

Дилимизда яшайдиган қонун “диёнат” деб аталади. Виждон эса хатти-ҳаракатларимизнинг шу қонунга мувофиқ келишидир. (Иммануэл Кант)

Агар ўзимиз нобуд этмаган бўлсак, виждонимиз – энг покиза ҳакамимиздир. (Бальзак)

Соф виждон бўҳтонни ҳам, миш-мишларни ҳам писанда қилмайди. Виждонинг тозами – қаддингни тик тут! (Овидий)

Нопок виждонга таскин берувчи нимаики бор – жамиятга зарар келтиради. (Эдмунд Бёрк)

Адолатли фикр юритиш – ҳали амалда адолатли иш қилдинг, дегани эмас. (Конистантин Ушинский)

Агар тарафлардан фақат биттаси айбдор бўлгани эди - одамлар орасидаги низолар бунчалар кўп бўлмас ва узоқ чўзилмас эди. (Генри Филдинг)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/05/27 00:40:42
Back to Top
HTML Embed Code: